{{ message }}

Аллегри: 0:3 дан кейин имкониятларимиз йўқолди. Энди Италия кубоги ва чемпионати ҳақида ўйлашимиз лозим

«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/4 финал «Реал» жамоасига қарши (0:3) ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«Бу каби жамоаларга қарши ўйинларда яхши натижа қайд этиш учун ҳар доим омад кулиб боқиши ва Роналдуда ёмон кеча бўлиши лозим. 0:3 ҳисобидан кейин ижобий натижага умид қилиш қийин.

Ўйиннинг биринчи соатида ёмон ўйнамадик, аммо бугун ҳаммаси бизга қарши эди. «Реал» ажойиб жамоа, йўқса шунча совринларни қўлга киритмаган бўлар эди.

Эндиликда биз Италия чемпионати ва кубоги ҳақида ўйлашимиз лозим. Учинчи голни ўтказиб юборганимиздан афсусдаман, 0:2 ҳисоби билан Мадридда имкониятлар сақланиб қолинган эди, эндиликда эса бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ», - дейди Аллегри.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар