{{ message }}

Жисмоний имконияти чекланган болалар учун спорт байрами

Бугун Тошкент шаҳрида жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун спорт байрами ташкил қилинди.

Миллий паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ва 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва коллеж тарбияланувчилари ўртасида “Наврўз” байрамига бағишланган мусобақа ташкил этди. Турнир стол тенниси, шашка ва мини-футбол спорт турлари бўйича ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, мусобақани ўтказиш орқали мамлакатимизда имконияти чекланган ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шу орқали жисмоний нуқсони бор болаларни жамиятга интеграциялаш ва ҳаётга бўлган қизиқишини янада орттириш каби муҳим жиҳатдан қамраб олинди.

Беллашувларда 80дан ортиқ болалар иштирок этдилар. Мусобақанинг барча иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди. Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болалар учун самимий тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар