{{ message }}

Англия клублари 2017 йилда агентлар учун 200 млн фунтдан кўпроқ пул сарфлашди

Англия клублари 2017 йилда агентлар хизматига 200 млн фунтдан кўпроқ тўлаганлар.

Бу эса ўтган йилгидан 20% кўп деганидир. Энг кўп пул сарфлаган жамоа «Ливерпуль» ҳисобланиб, улар воситачиларга 27 млн фунт атрофида тўлашган.

Иккинчи ўринда «Челси» (25,1 млн) бўлса, кейинги поғоналарни «Манчестер Сити» (23,5 млн), «МЮ» (18 млн) ва «Уотфорд» (13,4 млн) жамоалари эгаллаган.

АПЛнинг фақатгина бешта клуби агентларга 5 млн фунтдан кам сарфлаган, булар: «Бёрнли», «Брайтон», «Хаддерсфилд» ва «Вест Бромвич».

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар