{{ message }}

Ўзбекистон ОЧ-2019 қуръасида қайси саватчадан ўрин олади?

2019 йил БАА майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросимига ҳам яқин фурсат қолди.

Айни дамда чет элда фаолият юритаётган Алишер Никимбаевнинг хабар қилишича, ушбу қуръа маросимида саватчаларга ажратиш регламентига ўзгартириш киритилган. Унга кўра, ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига чиққан жамоалар 1 ва 2-саватчалардан ўрин оладилар, иккинчи босқич бўйича ОЧ-2019 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар эса 3 ва 4-саватчадан жой оладилар.

3-босқичга чиққан 12 жамоани икки саватчага бўлишда эса ФИФА рейтингига қаралади. Шундай экан, Ўзбекистон, Ироқ, Қатар ва Таиланд термалари иккинчи саватчадан ўрин олишади.

Бундан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, саватчалар катта эҳтимол билан қуйидаги кўринишни олади:

Биринчи саватча: БАА (мезбон жамоа), Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Иккинчи саватча: Хитой, Сурия, Ўзбекистон, Ироқ, Қатар, Таиланд.

Учинчи саватча: Қирғизистон, Ливан, Фаластин, Уммон, Ҳиндистон, Вьетнам.

Тўртинчи саватча: КХДР, Флиппин, Баҳраин, Иордания, Яман, Туркманистон.

Агар ФИФА рейтингги бўйича саватчаларга ажратилганда, терма жамоамиз катта эҳимол билан учинчи саватчага тушиб қолар эди.

Агар ФИФА рейтингги бўйича саватчага ажратилганда, у ҳолда қуйидаги кўриниш юзага келарди:

Биринчи саватча: БАА (мезбон жамоа), Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Иккинчи саватча: Хитой, Қирғизистон, Сурия, Ливан, Фаластин, Уммон.

Учинчи саватча: Ўзбекистон, Ироқ, Ҳиндистон, Қатар, Вьетнам, КХДР.

Тўртинчи саватча: Флиппин, Баҳраин, Иордания, Яман, Таиланд, Туркманистон.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар