{{ message }}

Вальверде: 4:1 ҳисобидан кўра 3:0ни афзал кўраман. Ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЕЧЛ 1/4 финал «Рома» жамоасига қарши (4:1) ўйинда қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рома» яхши жамоага эга. Улар ўйинни жуда яхши бошлашди, биз уларнинг прессингидан чиқа олмадик, ўйин тенг курашлар остида кечди.

Иккинчи бўлимда ўйин бироз очиқ бўлди. Улар кўпроқ таваккал қилишди, биз эса бунинг учун жазоладик. Биз тўғри қарор қабул қилдик.

Ҳар бир ғалаба ниманинг эвазига келаётганини ва рақибнинг савиясини ҳам кўриб турибман. Бу яхши натижа.

Албатта, мен 4:1 ҳисобидан кўра 3:0ни афзал кўраман. Ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ», - дейди Вальверде.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар