{{ message }}

Гвардиола: «Манчестер Сити» жамоасининг «Ливерпуль»дан ўтишига энди ҳеч ким ишонмайди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финал «Ливерпуль» жамоасидан (3:0) қабул қилиб олинган мағлубият борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз голли вазиятларни яратмадик, чунки «Ливерпуль» чуқур ҳимояда эди. Ҳеч бўлмаганда битта тўп киритишимиз керак эди, аммо шуни ҳам амалга ошира олмадик.

Энди ҳеч ким «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛ ярим финалига чиқишига ишонмайди. Биз эртага бунинг акси эканлигига биринчи навбатда ўзимизни ишонтирамиз. Мен ўз жамоамга ишонаман. Бутун мавсум давомида улар менга кўп нарсаларни намойиш қилишди. Олдинда яна 90 дақиқа бор. Биз бу ишни жавоб ўйинида амалга оширамиз», - деб хабар бермоқда «Манчестер Сити» матбуот хизмати Гвардиола сўзларидан.

«Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги жавоб ўйини «Этихад» стадионида 10 апрель куни бўлиб ўтади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар