{{ message }}

Натхо: «Арсенал» - яхши жамоа, аммо биз ўз кучимизга ишонамиз

ЦСКА ярим ҳимоячиси Бибрас Натхо Европа лигасининг 1/4 финал «Арсенал» жамоасига қарши бўладиган биринчи ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«Арсенал» - яхши жамоа, аммо биз ўз кучимизга ишонамиз. Мен сабрсизлик билан ушбу учрашувни кутмоқдаман ва унда ўзимизнинг юқори савиялик ўйинимизни кўрсатамиз.

ЦСКА қийинчиликларни енгиш учун ҳар доим тайёр. Биз кийиниш хонасида ҳам аҳилмиз, ҳар бир футболчи бор кучи билан майдонда ҳаракат қилади. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз», - дейди Натхо The Independent нашрига.

«Арсенал» - ЦСКА ўйини бугун 5 апрельдан 6 апрельга ўтар кечаси 00:05 да бўлиб ўтади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар