{{ message }}

Леонарду Жардим «Челси»да Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин

“Челси” раҳбарияти “Монако” жамоаси бош мураббийи Леонарду Жардимнинг номзодини кўриб чиқмоқда.

Лондонлик клуб 43 ёшли португалиялик мутахассис бўйича дастлабки сўров жўнатган. Унинг “Монако”даги товон пули 7,5 миллион еврони ташкил килиб, шартнома 2020 йилгача амал қилади.

Ўтган мавсумда монегаскалар Жардим қўл остида Франция чемпионатида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боргандилар.

“Челси”нинг амалдаги устози Антонио Конте катта эҳтимол билан мавсум охирида “Стэмфорд Бриж“ни тарк этади.

Унинг давомчилари сифатида Луис Энрике ҳамда Томас Тухель ҳам келтирилган эди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар