{{ message }}

«Тоттенхэм» ўйинчилари клуб президентининг юқори маошидан норози бўлишмоқда

«Тоттенхэм» жамоаси футболчилари клуб президенти Дэниел Левининг юқори маошидан норози бўлишмоқда. У йилига 6 миллион фунт (6,9 миллион евро) маблағ олади, маълумот бермоқда The Times нашри.

Баъзи бир футболчилар кўпроқ маош олиш истагида, яқин орада шартномаси якунига етадиган ўйинчилар эса янги келишув имзолашдан бош тортмоқда. Футболчиларнинг агентлари яқин кунларда янги шартнома борасида музокаралар олиб боради ва унда Левининг маошидан ўрнак олишади.

Таъкидланишича, «Тоттенхэм» клуби президенти  жамоанинг энг яхши тўпурари Харри Кейндан ҳам кўп ойлик олади. Леви Англия премьер-лигаси президентлари орасида ҳам энг катта фойда олувчиси ҳисобланиб, энг яқин ҳамкасбларидан деярли икки баробар ортда қолдиради.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар