{{ message }}

«Атлетико» ўзида «Спортинг»га имкон қолдирмади

Европа Лигаси чорак финал илк баҳсидан ўрин олган «Атлетико» – «Спортинг» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

«Атлетико» Кокенинг аниқ зарбаси эвазига илк дақиқадаёқ ҳисобни очди. Бўлим сўнггида эса Антуан Гризманн жамоасининг иккинчи голини урди ва бу ўйиндаги сўнгги голга айланди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги давоб учрашуви 12 апрел куни Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида бўлиб ўтади.

Европа Лигаси
Чорак финал

Атлетико (Испания) – Спортинг (Португалия) 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 1 Коке, 2:0 – 40 Гризманн.

Атлетико – Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Люка Эрнандес, Корреа (Гамейро, 53), Габи, Сауль, Коке, Диего Коста (Парти, 87), Гризманн (Витоло, 90).

Спортинг – Руй Патрисиу, Пиччини, Коатес, Матье, Коэнтрау (Рубен Рибейру, 80), Батталья, Вильям Карвалью (Акунья, 45), Желсон Мартинш, Фернандеш (Монтеро, 87), Руис, Дост.

Огоҳлантиришлар: Сауль (25), Коэнтрау (56), Пиччини (57), Савич (63), Дост (72), Коке (81).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар