{{ message }}

«Лацио» голларга бой ўйинда «Ред Булл»ни мағлуб этди, «РБ Лейпциг» Вернернинг голи эвазига «Марсель»дан устун келди

Европа Лигаси чорак финал илк баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Лацио» клуби голларга бой бўлган ўйинда «Ред Булл Зальцбург»ни мағлуб этишга эришди. «Олимпико» стадиоинда кечган учрашувда римликлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Мезбонларнинг голларига Сенад Лулич, Марко Пароло, Фелипе Андерсон ва Чиро Иммобиле каби футболчилар муаллифлик қилган бўлишса, меҳмонлар сафида Валон Бериша ва Такуми Минаминолар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Яна бир баҳсда «РБ Лейпциг» ўз майдонида «Масрель»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқасида Тимо Вернер Эмиль Форсбергнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобни очишга эришди. Бу гол эса учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ушбу жуфтликлар ўртасидаги жавоб ўйинлари 12 апрел куни бўлиб ўтади.

Европа Лигаси
Чорак финал

Лацио (Италия) – Ред Булл (Австрия) 4:2 (1:1, 3:1)

Голлар: 1:0 – 8 Лулич, 1:1 – 30, пенальти Бериша, 2:1 – 49 Пароло, 2:2 – 71 Минамино, 3:2 – 74 Фелипе Андерсон, 4:2 – 76 Иммобиле.

Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, де Врей, Раду, Баста (Габаррон, 65), Пароло, Лейва, Милинкович-Савич, Лулич, Иммобиле (Кайседо, 85), Луис Альберто (Фелипе Андерсон, 65).

Ред Булл – Вальке, Лайнер, Рамальо, Чалета-Цар, Ульмер, Эдара (Вольф, 82), Самассеку, Шлагер, Бериша, Гульбрандсен (Минамино, 70), Дабур.

Огоҳлантиришлар: Баста (28), Лулич (30), Пароло (45), Шлагер (83), Самассеку (83).

 

РБ Лейпциг (Германия) – Марсель (Франция) 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 45+1 Вернер.

РБ Лейпциг – Гулачи, Лаймер (Бернардо, 74), Конате, Упамекано, Клостерманн, Форсберг (Забитцер, 83), Кейта, Демме, Брума, Огюстен (Кампль, 70), Вернер.

Марсель – Пеле, Сакаи, Луис Густаво, Камара, Сарр, Замбо-Ангисса, Сансон, Амави, Пайет (Лопес, 86), Окампос, Митроглу (Жермен, 80).

Огоҳлантиришлар: Лаймер (15), Камара (20), Сарр (67).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар