{{ message }}

«Ювентус» клуби ёзда Анчелоттини таклиф қилмоқчи

«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.

ЕЧЛ 1/4 финал илк ўйинда «Реал» жамоасидан қабул қилинган мағлубият туфайли «бьянконерилар» раҳбарияти мавсум ўз якунига етгач жамоани қайта қуриш ҳақида ўйлай бошлади.

Гап нафақат бир қатор футболчилар, балки Аллегри борасида ҳам кетмоқда. Италиялик мутахассис 4 мавсумдан буён туринликларни бошқариб келмоқда.

Италиялик эксперт Люк Момбланонинг таъкидлашича, 50 ёшли мураббий аллақачон жамоага ёзда клубни тарк этишини эълон қилган.

«Ювентус» клубидан Аллегри кетадиган бўлса, асосий даъвогар сифатида Карло Анчелотти номзоди кўрилмоқда.

58 ёшли мутахассис ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён ишсиз қолмоқда. У 1999 йилдан 2001 йилгача «Ювентус»да фаолият юритиб келган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар