{{ message }}

Шота Арвеладзе: «Бухоро»нинг жиддий қаршилик қилишини кутмоқдамиз

"Бухоро" билан 5-тур ўйини олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе беллашув хусусида фикрларини айтиб ўтди.

- Учрашув жуда қийин кечишини кутяпмиз. "Бухоро" курашчан характерга эга жамоа саналади. Стадионда мухлислар ҳамиша ажойиб муҳитни ҳосил қилишади. Мезбонлар ҳар тарафлама жиддий қаршилик қилишларини кутмоқдамиз.

Ўйинга жуда яхши ҳозирлик кўрдик. Ушбу ҳафтада аввалгисига нисбатан кўпроқ бирга ишладик. Терма жамоалар беллашуви туфайли биз билан 9 футболчи ўтган ҳафта бирга бўлмаганди.

Барчамиз ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Ўз футболимизни намойиш этишга уринамиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар