{{ message }}

Ўзбекистон бугун «Дэвис Кубоги»да Покистонга қарши ўйинларни бошлайди

Теглар:

Бугун теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган "Дэвис Кубоги"да навбатдаги босқич ўйинлари бўлиб ўтади. 

Ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Вакилларимиз Осиё/Океания минтақасининг иккинчи босқич баҳсларида Исломободда Покистон терма жамоасига қарши кортга чиқадилар. 

Покистон - Ўзбекистон қарама-қаршилиги доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

Аисам Куреши - Денис Истомин

Ақил Хан - Санжар Файзиев

Ақил Хан/Аисам Куреши - Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов

Ақил Хан - Денис Истомин

Аисам Куреши - Санжар Файзиев

 

Дастлабки учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 10:30да бошланади. Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Аисам Курешига қарши кортга чиқади. 

Биз мазкур беллашувларда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз!

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар