{{ message }}

Клопп «Манчестер Сити»дан узр сўради

«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финал ўйинидан олдин юз берган ҳунук вазият туфайли «Манчестер Сити» жамоасидан узур сўради. Бир нечта мухлислар «шаҳарликлар» автобусига ҳужум қилишган ва шикаст етказишган.

«Мен ўйиндан олдин бўлган воқеадан узур сўрашим лозим. Мухлислар бизнинг автобусни жуда катта иштиёқ, ҳайқириқлар билан кутиб олишди ва қўллаб қувватлашди. Мен жуда ҳам хурсанд бўлган эдим. Аммо кейинчалик улар «Сити» автобуси билан бўлган воқеадан хабар топдим.

Мана шу ҳунук ҳолат ўйиндан олдинги барча ижобий кайфиятни йўққа чиқарди. Бир нечта аҳмоқ туфайли бу каби ҳолатлар бошқа қайтарилмайди.

Шу билан бирга мен «Сити»нинг шифокорларига ўз миннатдорчилигимни айтишим лозим: улар ўйиндан кейин бизнинг мухлисларга ёрдам кўрсатишди», - дейди Клопп.

Манба: www.fapl.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар