{{ message }}

«Металлург» ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкон қолдирмади

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Голлар ўйиннинг иккинчи бўлимида урилди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Шаҳзод Шайманов аниқ зарбаси билан мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Исломбек Исоқжонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ҳисобдаги устунлигини мустахкамлади.

Шу тариқа, бу мавсум омади юришмаётган “Сўғдиёна” яна бир бор мағлубият аламини тотиб қўришга мажбур бўлди.

Суперлига, 5-тур

“Металлург” – “Сўғдиёна” 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 55 Шайманов, 2:0 – 60 Исоқжонов.

“Металлург”: Зафар Сафоев, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Павел Пуришкин, 83), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев (Муҳаммад Исаев, 63), Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Сухроб Нуруллаев, 59), Павел Смоляченко.

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов (Тоҳир Шамситдинов, 16), Фарҳод Мираҳматов, Дониёр Одилов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Алишер Зиёвуддинов (Иззатилла Абдуллаев, 58), Акмал Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов, Руслан Мелзиддинов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Қулматов, 84).

Огоҳлантиришлар: Мелзиддинов (45+3), Сафоев (45+3), Абдумўминов (45+3), Одилов (53), Отахонов (53), Смоляченко (77), Мираҳматов (89).

Четлатиш:  Мелзиддинов (80).

 

Фото манбаси: t.me/pfcsogdiana

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар