{{ message }}

Ўзбекистон Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига яна битта йўлланмани қўлга киритди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро лицензион мусобақада иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.

Бундан бир неча дақиқа олдин Ҳаммамеддан ҳушхабар етиб келди. Баҳсларда -48кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль қўлга киритди. Ушбу ғалаба спортчимизга Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди, дея хабар қилмоқда олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Шуни қайд этиб ўтишимиз лозимки, Улуғбек мусобақа давомида Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Корея мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Қийин кечган ҳал қилувчи жангда эса у россиялик рақибини  31:28 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

-48 кг: Улуғбек Рашидов 

-63 кг: Жасур Жайсунов

-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев 

-49 кг: Мадинабону Маннопова 

-55 кг: Озода Собиржонова  

-63 кг: Феруза Содиқова.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар