{{ message }}

Бэйл «Реал»ни тарк этиш истагида эмас

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам ушбу жамоада қолишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти эса уни ёзда сотиб юбориш ҳақида ўйлаб қўйган, деб хабар бермоқда AS нашри.

Таъкидланишича, 28 ёшли уэльслик футболчи асосий таркибдан ўрин олиш учун курашиб, шартномада кўрсатилган муддатгача «Реал»да қолмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2021/22 мавсум якунига қадар амал қилади.

Гарет Бэйлнинг хизматларига «Манчестеи Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ушбу мавсум примерода 20 маротаба майдонга тушиб 11 та тўп киритган.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар