{{ message }}

Месси «Барселона»да 40-хет-трикни нишонлади ва бу борада Роналдудан кейинги ўринда турибди

«Барселона» клуби Испания чемпионати 31-тури доирасида «Леганес»га (3:1) қарши ўйинда ғалабани қўлга киритди. Каталонияликларнинг барча голларини Лионель Месси урди.

Бу эса аргентиналик футболчи фаолиятидаги 45-хет-трик ва «Барселона»даги 40-си бўлди. Месси 29 бор Испания чемпионатида хет-трик қайд этган бўлса, етти марта еврокубокларда, уч бор Испания Кбуоги ва бир марта Суперкубокда учта гол уришга эришган.

Месси испан футбол тарихида 40 хет-трик довонини забт этган иккинчи футболчига айланди. Лионель бу борада Криштиану Роналдудан (44) ортда бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар