{{ message }}

«Пахтакор»: Биринчи ўйинга 62 йил тўлди

Теглар:

1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг биринчи расмий учрашувида майдонга тушганди.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг 11 август куни ишга туширилган ва ўша куни очилиш маросими бўлиб ўтган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:

"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.
"Пахтакор": Волостнов, Азизхўжаев, Козенков, Виткалов, Тазетдинов, Муқимов, Капров, Мақсудов, Канунников, Мурашов, Боркин.
Гол: Мақсудов, 44-пен.

Ҳозирга келиб жамоамиз 11 мартадан Ўзбекистон чемпионатида ва Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. МДҲ Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли ўтган бир неча мавсумларга эгамиз. Умид қиламизки, олдинда бизни янда ёрқинроқ, ғалабалардан иборат йўллар кутиб турибди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар