{{ message }}

Роналду «Атлетико»га қарши ўйинда бир нечта рекорд ва кўрсаткичларни қайд этди (фото)

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 31-тури доирасида «Атлетико»га (1:1) қарши кечган баҳсда гол уришга эришди.

Бу гол португалиялик ўйинчи фаолиятидаги 650-си бўлди, ҳамда Криштиану ушбу мавсумда мадридликлар сафидаги 40-голини урди.

Шу тариқа, 33 ёшли ўйинчи кетма-кет саккизинчи мавсумида клуб миқёсидаги ўйинларда камида 40та гол уришга эришди.

Бугун Роналдунинг голли серияси 10та ўйинга етди ва бу унинг «Реал»даги фаолиятида иккинчи энг яхши натижа бўлиб турибди.

Шунингдек, Роналду Мадрид дербисидаги 500-голни урди.

Фото манбаси: Squawka Football, B-R.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар