{{ message }}

«Ювентус» Альваро Моратани ёзда ортга қайтармоқчи

“Ювентус” клуби раҳбарияти “Челси” жамоасига тегишли ҳужумчи Альваро Моратани ортга қайтариш истагида бўлиб турибди.

25 ёшли футболчи икки мавсум давомида туринликлар шарафини ҳимоя қилганди, бироқ 2016 йилнинг ёзида “Реал”га равона бўлганди, йил ўтиб эса “Челси”га.

“КЎклар“ устози Антонио Конте катта эҳтимол билан ёзда клубни тарк этади. Бу эса Мората билан хайрлашувга олиб келиши мумкин.

“Ювентус” испаниялик футболчини яна Туринда кўришни хоҳлайди, аммо унинг маоши жиддий тўсиққа айланиши мумкин.

“Челси”да у йилига 8 миллион евро ишлаб топади.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар