{{ message }}

Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» жамоаси бу йил ҳам чемпионликка асосий давогар

“Насаф” – “Локомтив” (2:1) учрашувига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Игорь Голбанлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:- Бугунги ғалабамиз билан барчани табриклайман. Бугун футболчиларимиз ўз характерларини кўрсата олишди. Бугунги рақибимиз жуда кучли ва тажрибали эди. Аммо шунга қарамасдан биз бугунги учрашувда кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Аммо ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Биз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Бу ҳолат кейинги ўйинларда кўпроқ содир этилмоқда. Бу бизнинг камчилигимиз, бунинг устида ҳали ишлашимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бугун кучли рақиб устидан муҳим ғалабага эришдик. Бу ғалабани барча кутаётган эди. “Локомотив” жамоаси бу йилги чемпионатда ҳам чемпионликка асосий давогарлардан бири ҳисобланади. Ўйлайманки, уларнинг бу муваффақиятсизлиги вақтинча.

Игорь Голбан:- Бугун ажойиб ўйин бўлди. Ўйлайманки мухлисларнинг ҳам бугунги ўйиндан кўнгли тўлди. Улар бугун бизни қизғин қўллаб – қувватлашди. Бунинг учун уларга ташаккур билдирамиз. Биз кейинги вақтларда ғалаба қозона олмаётган эдик. Бугун ғалаба учун барча жамоадошларим бор кучи ва маҳорати билан ўйнашди. Натижада муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бундан мамнунман.

Манба: fcnasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар