{{ message }}

Ўзбекистон ОЧ-2019 қуръасида иккинчи саватчада жой олди

2019 йил БАА майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросимига ҳам яқин фурсат қолди.

Куни кеча ФИФА терма жамоалар янги рейтингини эълон қилди ва шундан келиб чиққан ҳолда ОЧ-2019 иштирокчилари саватчаларга ажратилиб чиқилди.

Аввалроқ, ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига чиққан жамоалар 1 ва 2-саватчалардан ўрин олаишлари, иккинчи босқич бўйича ОЧ-2019 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар эса 3 ва 4-саватчадан жой олашлари ҳақида хабар қилгандик.

Якуний қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 4 май куни Дубай шаҳридаги The Armani Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Ушбу отель дунаёга машҳур "Burj Khalifa"да жойлашган.

Қуйида саватчалар билан танишинг:

Биринчи саватча: БАА (мезбон жамоа), Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Иккинчи саватча: Хитой, Сурия, Ўзбекистон, Ироқ, Қатар, Таиланд.

Учинчи саватча: Қирғизистон, Ливан, Фаластин, Уммон, Ҳиндистон, Вьетнам.

Тўртинчи саватча: КХДР, Флиппин, Баҳраин, Иордания, Яман, Туркманистон.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар