{{ message }}

Дэниэл Дринкуотер ёзда «Челси»дан кетиши мумкин

“Челси” ярим ҳимоячиси Дэниэл Дринкуотер мавсум охирида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақида The Times нашри хабар тарқатди.

Англиялик футболчи ўтган ёзда 35 миллион фунт эвазига “Лестер”дан лондонлик клубга ўтганди, аммо таркибдаги ўрнини топа олмади.

28 ёшли хавбек ўйин амалиёти йўқлигидан норози бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, келаётган мавсумолди вақтида “Стэфорд Бриж“ни тарк этишга қарор қилиши мумкин.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар