{{ message }}

Шота Арвеладзе: Рақибга кўп имконият бермадик

"Пахтакор" бош мураббийи "Қизилқум" билан беллашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жамоа учун бироз қийин давр ўтмоқда. 1:0 ҳар доим хавфли натижа саналади. Бугун рақибга кўп имкон бермадик. Улар дарвозамизга бирор марта аниқ зарба беришмади. Биз ўйинни назорат қилдик, аммо кўп ҳолатларда охирги ишни уддалай олмадик. Тўп ошириши ёки зарба етишмади.

Захирадан тушган футболчилар бизга катта фойда берди. Масалан, Андреев тушгач Козак таянч ўйинчиси сифатида ҳаракат қилишга ўтди, Баҳром марказда чиройли ўйнади. Суперлигада ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш жуда қийин. Биз кўпроқ голлар уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо яратилган вазиятлардан етарлича фойдалана олмадик. Суюновга эса кўп иш бўлмади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар