{{ message }}

The Independent: Бэйл «МЮ»га ўтмайди, у А Серияга йўл олади

«Реал» клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ўз фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

The Independent нашрининг хабар қилишича, мадридликлар клуби уэлслик футболчини ёзги трансфер мавсумида бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр. Унинг сотувидан тушган маблағ эса янги ҳужумчи сотиб олишга сарфланади.

Бэйлни қўлга киритишга асосий давогар «Интер» бўлиб турибди. Таъкидланишича, миланликлар ҳужумчи учун мумайгина пул тўлашга тайёрлар.

Шунингдек, манбада айтилишича, «Манчестер Юнайтед» клуби «Арсенал»дан Алексис Санчесни сотиб олгач, Бэйлга бўлган қизиқишни йўқотган.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар