{{ message }}

Агуэро «Тоттенхэм»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионати 34-тури доирасида «Тоттенхэм»га қарши кечадиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди, дея хабар қилмоқда Goal нашри.

Манбада таъкидланишича, футболчида жароҳат бор, бироқ унинг қай даражада эканлиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ўйинчи тиззасидаги жароҳат сабаб март ойида икки ҳафта майдонга туша олмаганди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар