{{ message }}

Агент: Роналду ва Месси бор жамоада Неймар ўйнамайди

Футбол оламининг кучли агентларидан бири Пини Захави Неймарнинг келажаги борасида фикр билдириб ўтди. Ушбу мавсум Неймарнинг ёзда бошқа клубга ўтиши ҳақида кўплаб гаплар тарқалмоқда.

Бундан ташқари, Захавининг фикрича Неймар «Барселона» клубига қайтиб ўтмайди. Ҳамма гап шундаки, парижликлар ҳужумчиси «қиролллик клуби» етакчиси Криштиану Роналду билан ҳам, каталонияликлар юлдузи Месси билан ҳам бир жамоада ўйнамайди.

«Неймар қилиши керак бўлган ишни амалга оширди. Дунёда фақат 3та футбол юлдузи бор – Месси, Криштиану ва Неймар. Улар битта жамоа таркибида ўйнай олмайди.

Неймар «Барселона» жамоасида доим иккинчи рақамли бўлган. Иккинчи бўлиб жарима тўпини тепар, пенальтида ҳам иккинчи, барча нарсада ҳам у иккинчи эди.

У Испанияга жуда ҳам ёш болакай эди. Эндиликда у 26 ёшда ва яна 8-9 йил топ-даражада футбол ўйнайди. Унга эркинлик керак», - дейди Захави.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар