{{ message }}

UZREPORT ЖЧ-2018 трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларига ажойиб хушхабарни маълум қилди. Агентлик 2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ФИФА томонидан ташкил килинадиган энг муҳим мусобақа жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Россиянинг 12та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32та терма жамоаси муросасиз баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйинлардан ташқари телеканалларимиз орқали ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади. Унда сиз ЖЧ-2018да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлади.

 

Манба: www.uzreport.news
Киритиш

Ўхшаш хабарлар