{{ message }}

«Манчестер Сити» – Англия чемпиони!

«Манчестер Сити» клуби муддатидан олдин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

34-турда «шаҳарликлар» сафарда «Тоттенхэм»ни (3:1) мағлуб этгандилар, уларни таъқиб қилаётган «Манчестер Юнайтед» эса ўз майдонида «Вест Бромвич»га (0:1) ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, турнир тугашига 5 тур қолганида икки жамоа ўртасидаги очколар фарқи 16тага етди. Бу эса Пеп жамоасининг чемпионликка эришганини англатади.

«Манчестер Сити» ўз тарихида бешинчи бор Англия чемпионлигини нишонлади (1936/37, 1967/68, 2011/12, 2013/14, 2017/18)

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар