{{ message }}

«Ювентус» Туринда «Сампдория»ни йирик ҳисобда енгди

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Сампдория» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц — Ювентус» стадионида кечган баҳсда туринликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Биринчи бўлим охирида Марио Манжукич мезбонларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада эса Бенедикт Хёведес жамоасининг иккинчи голини урди.

75-дақиқада Сами Хедира ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Таъкидлаш жоиз, голларнинг барчасига узатмани Дуглас Коста амалга оширди.

«Ювентус» 84 очко тўплаган ҳолда А Серияда пешқадамликни давом эттирмоқда.

Италия чемпионати, 32-тур

Ювентус – Сампдория 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 45 Манжукич, 2:0 – 60 Хеведес, 3:0 – 75 Хедира.

Ювентус – Буффон, Кьеллини, Ругани, Хеведес, Хедира (Стураро, 81), Асамоа, Матюиди, Пьянич (Дуглас Коста, 43), Куадрадо, Манжукич, Дибала (Бентанкур, 67).

Сампдория – Вивиано, Феррари, Реджини, Сала, Сильвестре, Баррето (Верре, 81), Торрейра, Рамирес (Капрари, 61), Прат, Сапата, Куальярелла (Ковнацки, 46).

Огоҳлантиришлар: Асамоа (33), Хеведес (52).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар