{{ message }}

«Реал» сафарда «Малага»ни таслим этди ва учинчи ўринга қайтди

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Малага» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ла Росаледа»да кечган баҳсда мадридилкларнинг қўли баланд келди.

Ўйин меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 29-дақиқада Иско жарима зарбасини чиройли тарзда ижро этган ҳолда собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

63-дақиқада мадридликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаландилар: Бензема-Иско-Каземиро комбинациясини бразилиялик футболчи муваффақиятли якунлади ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Жарима майдони ичида узатма қабул қилиб олган Ролан мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, «Реал» ўз очколарини 67тага етказиб олган ҳолда бу турда мағлубият аламини тотиб кўрган «Валенсия»дан (65) учинчи ўринни тортиб олди.

Испания чемпионати, 32-тур

Малага – Реал Мадрид 0:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 29 Иско, 0:2 – 63 Каземиро, 1:2 – 90+3 Ролан.

Малага – Роберто, Рикка, Торрес, Росалес, Микел (Родригес, 71), Гонсалес, Итурра, Ласен (Буэно, 53), Чори Кастро, Идейе (Лестьенн, 78), Ролан.

Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Тео, Карвахаль, Рамос, Иско (Майораль, 72), Каземиро, Васкес, Ковачич, Асенсио (Себальос, 66), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Рикка (36), Итурра (55), Родригес (81), Росалес (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар