{{ message }}

«Лацио» ва «Рома» ўртасидаги Рим дербисида дуранг қайд этилди

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Лацио» – «Рома» учрашуви ўз якунига етди. «Олимпико»да бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб очилмади.

Кескин курашларга бой бўлган баҳсда дарвозалар дахлсиз қолди. 80-дақиқада «Лацио» ҳимоячиси Штефан Раду иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Бироқ «бўрилар» қолган вақт давомида сондаги устунликдан фойдалана билмадилар.

Ушбу дуранг Рим клубларига кучли тўртликда қолиш имкониятини тақдим этди. Айни дамда иккала жамоа ҳисобида ҳам 61тадан очко бор.

Италия чемпионати, 32-тур

Лацио – Рома 0:0 (0:0, 0:0)

Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Марушич, Луис Фелипе, Милинкович-Савич, Лулич (Лукаку, 59), Фелипе Андерсон (Луис Альберто, 59), Пароло, Лейва, Иммобиле (Баштуш, 82).

Рома – Алиссон, Фасио, Жезус, Коларов, Манолас (Флоренци, 74), де Росси, Стротман, Наингголан, Бруно Перес (Эль-Шаарави, 82), Шик (Ундер, 55), Джеко.

Огоҳлантиришлар: Лейва (11), Жезус (31), Луис Фелипе (36), Раду (39), Стротман (62).

Четлатиш: Раду (80).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар