{{ message }}

«ПСЖ» ўзида «Монако»га еттита гол урди ва Франция чемпионига айланди

Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Монако» учрашуви ўз якунига етди. «Парк де Пренс»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 7:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Парижликлар сафида Анхель Ди Мария ва Жовани Ло Чельсо дубль қайд этган бўлишса, Эдинсон Кавани ва Юлиан Дракслер ўз ҳисобларига биттадан тўп ёздириб қўйишди. Яна бир голни «Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

«ПСЖ» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 87тага этказиб олди ва иккинчи ўриндаги «Монако»ни (70) 17 очкога ортда қолдириб кетди. Шу тариқа, мусобақа тугашига беш тур қолганида Унаи Эмири шогирдлари мамлакат чемпионлиги масаласини ҳал қилиб қўйишди.

«ПСЖ» сўнгги олти йил ичида бешинчи бор ва ўз тарихида еттинчи марта Франция чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Франция чемпионати, 33-тур

ПСЖ – Монако 7:1 (4:1, 3:0)

Голлар: 1:0 – 14 Ло Чельсо, 2:0 – 17 Кавани, 3:0 – 20 Ди Мария, 4:0 – 27 Ло Чельсо, 4:1 – 38 Лопеш, 5:1 – 58 Ди Мария, 6:1 – 76, автогол Фалькао, 7:1 – 86 Дракслер.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Рабьо (Диарра, 65), Ло Чельсо (Нкунку, 80), Пасторе, Дракслер, Ди Мария (Менье, 75), Кавани.

Монако – Субашич, Жемерсон, Раджи, Жорже, Сидибе (Геззаль, 34), Лемар, Фабиньо, Лопеш (Диакаби, 75), Моутинью, Туре, Фалькао (Тилеманс, 82).

Огоҳлантиришлар: Пасторе (40), Фабиньо (61), Раджи (61), Моутинью (78).

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар