{{ message }}

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида «Локомотив» ўринбосарларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.

Бугун Ўзбекистон ОТЖ йиғин доирасида "Локомотив" клуби ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ОТЖ таркибида голларга Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Илҳом Алижонов (пенальтидан) киритди.

Ўзбекистон ОТЖ "Локомотив" ўринбосарларига қарши назорат учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Машҳур Мухаммаджонов, Самандар Шукуриллаев, Ҳуснуддин Алиқулов, Абубакир Мўйдинов, Дониёр Ҳошимов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Расул Юлдашев, Аброр Исмоилов, Миржаҳон Мираҳмадов. Иккинчи бўлимда таркиб бутунлай янгиланиб, захирадаги футболчиларга ҳам имкон берилди.

Уч кун давом этган ўқув-машғулот йиғинида мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг ҳужум ва ҳимоядаги тактик ва техник ҳаракатларини шакллантириш борасида иш олиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар