{{ message }}

Эден Азар: Мен Месси ва Роналду даражасида эмасман. Менга барқарорлик етишмайди

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзини Месси ва Роналдуга таққослашлари ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

«Мен кўп маротаба бунга жавоб қайтарганман. Менинг фикримча, улар даражасидаги футболчи эмасман. Мен эмас, улар ҳар дам олиш кунлари гол уриб натижа қайд этишади.

Баъзида ўша даражада ўйин кўрсатишим ҳам мумкин, аммо менга барқарорлик етишмайди ва бу жиҳат юқори савиядаги топ-ўйинларда жуда муҳим.

Мен ишлашда давом этмоқдаман. Журналистлар мени улар билан таққослашмоқда. Аммо мен бу мен. Мана 10 йилдирки Эден Азар бўлишга ҳаракат қиляпман», - дейди Азар.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар