{{ message }}

Зинедин Зидан: Иско мен учун доим муҳим ўйинчи бўлган

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг Испания чемпионати 32-турида «Малага» устидан қозонган ғалабасига (2:1) изоҳ бериб ўтди.

«Бугун мен қилишимиз керак бўлган ишни амалга оширдик. Баъзи етакчи футболчиларимиз уйда қолган бўлса ҳам (Роналду, Бэйл ва Модричга дам олиш имконияти берилган) ўйинга жиддий ёндошиб рақиб ҳурмат қилган ҳолатда ҳаракат қилдик – биз ЕЧЛ ярим финали ҳақида ўйламоқдамиз.

Иско ҳар доим мен учун муҳим ўйинчи бўлган. Ушбу мавсум олдингисига нисбатан кўпроқ ўйнади. Унинг гол урганидан хурсандман. Иско мен учун жуда ҳам муҳим футболчи, сизнингча менинг ҳаёлимда бунинг акси. Бироқ бундай эмас.

Мен Бенземанинг тўп киритишини истаган эдим. Барчамизга маълум у жуда ҳам яхши футболчи, аммо ушбу мавсум унга голлар етишмапти. Бензема таслим бўлиш ниятида эмас. У ҳаракат қилди вазиятлар бўлди ва гол уришга интилди», - дейди Зидан.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар