{{ message }}

Конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Уч кун давом этган мусобақа бугун якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қайд этилган натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

7 ёш ва ундан катта отлар учун — 150 см:

1-ўрин: Умид Комилов — “Чикабо”
2-ўрин: Оқил Собиржонов — “Демилион”
3-ўрин: Нуржан Туякбаев — “Кинг Корнет Л”

5-7 ёшли отлар учун — 130 см:

1-ўрин: Владимир Шмелев — “Но нейм”
2-ўрин: Аъзам Толиббаев — “Ланселотта”
3-ўрин: Умид Комилов — “Ратина ВС”

Умумжамоа ҳисобидаги ўринлар эса қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: Тошкент
2-ўрин: Наманган
3-ўрин: Андижон

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар