{{ message }}

Виктор Кумиков: Захира футболчиларига имкон бердик

Ўзбекистон кубоги 1/16 финалидан ўрин олган АГМК - "Норин" баҳси якунлангач, АГМК бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бунақа ўйин билан ғалаба қозонмаслигимиз ҳам мумкин эди. Жуда ёмон ўйнадик бу учрашувда. Бугун асосий таркибга захира ҳисобланган футболчиларни майдонга туширдим.

Тўғриси, уларнинг бу баҳсдаги ҳаракатлари мени бироз ажаблантирди. Бошланғич таркибдан биргина Владимир Бубанья яхши ўйин кўрсатди.

Иккинчи таймда гол урдик ва кейинги босқичга чиқдик. Шу хурсанд қилади, холос»

Ўтган ўйинда жароҳат олган Вадим Чемиртан ҳақида ҳам мутахассис маълумот берди:

«Вадимда ҳайрият оёғи синмаган. Кучли гематома бор, ўйлайманки, кейинги уй ўйинида (26 апрель «Насаф» жамоасига қарши) иштирок этади, бироқ Бухорога бормаслиги аниқ», - дейди мутахассис

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар