{{ message }}

Буффон Аргентинага йўл олиши мумкин

Мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин бўлган “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон “Бока Хуниорс” жамоаси қизиқишлари доирасига кирган.

Хабар қилинишича, аргентиналик клуб 40 ёшли футболчи билан ярим йиллик шартнома имзолашга тайёр.

“Бока” ҳужумчиси Карлос Тевес “Юве” бўйича собиқ шеригини Буэнос-Айресга кўчиб ўтишга ва Либертадорес кубогини қўлга киритишда ёрдам беришга кўндиришга уриниб кўради.

Аввалроқ, Буффон келаётган ёзда фаолиятини якунлашга қарор қилгани маълум бўлганди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар