{{ message }}

Неймар: «Барселона»да менга Месси ёрдам берар эди

«ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар унга «Барселона» клубида кўникиб кетиш учун Месси кўмак берганини тан олди.

Неймарнинг фикрича, агар Лионель Месси бўлмаганида «Барселона»да ўйнаб кета олмаслиги ҳам мумкин эди.

«Аввалда менда ҳеч нарса ўхшамади. Лео буни сездида, олдимга келиб ўзимни босишимни ва шунчаки ўз футболимни кўрсатишни маслаҳат берди. Шу суҳбатдан кейин менда ўзимга бўлган ишонч ортиб борди ва «Барселона» жамоасида ўйнаб кетишимга амин бўлдим. Ўшандан буён бизнинг дўстлигимиз бошланган эди», - дейди Неймар Atlas Horas нашрига берган интервьюда.

2017 йилнинг ёзида Неймар «ПСЖ» сафига ўтган эди, бироқ ҳозирда кетганидан афсусланмоқда. Миш-мишларга кўра, Бразилия терма жамоаси етакчиси Барселонага қайтиши ёки «Реал» сафига ўтиши мумкин.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар