{{ message }}

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Миши Батшуайи «Шальке 04» ва «Боруссия Д» учрашувида жароҳат олди.

«Шальке 04» жамоасига қарши ўйинда «Челси» клубига тегилши ва ҳозирда «Боруссия Д»да ижара асосида тўп сураётган Миши Батшуайи жароҳат олди. Унга рақиб футболчиси Бенжамин Стамбули томонидан зарба берилган эди.

Бельгиялик футболчини майдондан кўтариб олиб кетишди ва футболчи кучли оғриқни ҳис қилди. Биринчи таасуротларга қараганда Мишида оёқ синганга ўхшади, бироқ аниқ ташҳисни шифокорлар тақдим этади. Агарда бу таҳминлар ўзини оқласа футболчи Россиядаги ЖЧ-2018га фақатгина томошабин сифатида йўл олади.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар