{{ message }}

Республикамизда мактаб ўқувчилари ўртасида «Чарм тўп» лойиҳаси старт олди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 18-сонли йиғилишига асосан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаларини минтақавий ва Республика босқичини ўтказиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра мусобақа уч синф тоифаларида бўлиб ўтади:

1) 5-6 синфлар

2) 7-8 синфлар

3) 9-10 синфлар

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Халқ таълим вазирлиги туман бошқармалари билан ҳамкорликда қуйидаги саналарда босқич ўйинларини ўтказиш лозим.

1- босқич. Туман ва шаҳар босқичи. 9-15 апрель.
2 - босқич. Вилоят босқичи. 20-26 апрель.
3 - босқич. Минтақавий босқич. Май ойининг биринчи ўн кунлиги.

1-минтақа. Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари. Жиззах 1-4 май.
2-минтақа. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари. Фарғонада 1-3 май.
3-минтақа. Самарқанд, Навойи, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Қаршида 1-4 май.
4-минтақа. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм. Урганчда 1-3 май.

4-босқич. Республика финали. Тошкент. 15-18 май.

Айни пайтда 1-босқич ўйинлари якуний палласига кирган. 20-26 апрель кунлари туман чемпионлари ўртасида вилоят босқичи бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар