{{ message }}

Торрес – Ла Лигада «Атлетико» сафида 100та гол урган бешинчи футболчи

«Атлетико» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган ўйинда «Леванте» (3:0) дарвозасини ишғол қилди.

Бу испаниялик футболчи учун Примерадаги 100-гол бўлди ва у бу довонни забт этган мадридликлар сафидаги бешинчи ўйинчига айланди.

Торрес бу борада «Атлетико»нинг собиқ футболчилари Хосе Гарате (109), Франсиско Кампос (120), Луис Арагонес (123) ва Адриан Эскудеродан (150) ортда қолмоқда.

Ўз ўрнида Торрес яқин қирқ йил ичида 100та гол урган ягона футболчидир. Арагонес мадридликлар сафида 1964-1975 йилларда тўп сурган, Гарате – 1966-1977 йилларда, Кампос – 1939-1948, Эскудеро – эса 1945-1958.

 

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар