{{ message }}

Болгариядаги Халқаро мусобақада Самарқанднинг БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринни қўлга киритди

2018 йилнинг 4-9 апрель кунлари Болгария Республикасининг «Самоков» ва «Боровец» дам олиш масканлари спорт базасида «Боровец Самоков 2018» футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақага Европа ва Осиё минтақаларининг профессионал футбол клубларига қарашли футбол мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари жалб этилди.

Мусобақа регламентига кўра ўйинлар 4 та ёш тоифасига бўлинган ҳолда ташкил қилинди. Ушбу мусобақада юртимизнинг “Спартак” футбол мактаби ва Самарқанднинг “БЎСМ-2”  жамоаларининг 2007 йилда туғилган футболчилари иштирок этишди.

Улардан ташқари, мусобақада “Рипсли Спортис”, “Марек”, “Метал”, “Розова Долина”, “Рила” (барчаси Болгария) ҳамда “Winner” (Косово) жамоалари қатнашди.

Турнирда Умиджон Хатамов бошчилигидаги Самарқанднинг “БЎСМ-2” жамоаси  муваффақиятли иштирок этиб, 3-ўрин учун ўтказилган баҳсда Косовонинг “Winner” жамоасини 7-1 ҳисобида мағлуб этди ҳамда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар