{{ message }}

Анвар Солиев: «Андижон»да иштиёқ кучли бўлди

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси спорт директори Анвар Солиев иштирок этди.

Анвар Солиев (“Навбаҳор” жамоаси спорт директори): - Аввало бугунги ғалаба билан “Андижон” жамоасини табриклайман. Мезбонлар кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Бизнинг йигитларда эса негадир бу нарса сезилмади.

Барча нарса руҳиятга боғлиқ. Менимча, жамоамиз футболчилари учрашувдан олдин ғалаба қозондик, деб ўйлашди. Лекин бу сўзда эмас, майдонда исботланиши керак. Афсуски, буни амалда намойиш этиш жамоамизга насиб этмади.

Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Олдинда бизни “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларига қарши кечадиган қийин ўйинлар кутиб турибди. Энди мазкур учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.  

Фото манбаси: www.pfcnavbahor.uz

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар