{{ message }}

Доннарумма – А Серияда 100та ўйин ўтказган энг ёш футболчи

«Милан» клуби Италия чемпионати 32-турида «Наполи»га (0:0) қарши баҳс олиб борди ва бу ўйин Жанлуиджи Доннарумма учун миланликлар сафидаги 100-си бўлди.

Доннарумма кеча 19 ёш, 1 ой ва 19 кунлик эди. Шу тариқа, Жижи Италия чемпионатида 100та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Дарвозабон Жанни Ривера, Сильвио Пиола, Роберто Манчини, Паоло Мальдини ва Франческо Тоттининг кўрсаткичларини ортда қолдирди. Италияликларнинг тирик афсонаси Жанлуиджи Буффон бу кўрсаткични 21 ёшу, 100 кунлигида забт этган.

Доннарумма 2015 йилнинг 25 октябридан буён «Милан»нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. У ўшанда 16 ёшу 8 ойлик эди.

 

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар