{{ message }}

Васкес: «Реал»нинг қаторасига саккизинчи марта ярим финалга чиққани баъзиларнинг ҳасадини келтирмоқда

«Реал» клуби ҳужумчиси Лукас Васкес «Ювентус» га қарши жавоб ўйинидаги пенальти билан юзага келган ҳолатдан сўнг танқидларга дучор бўлганликлари ҳақида фикр билдирди.

«Қаторасига саккизинчи марта ярим финалга чиққанимиз одамларнинг аламани келтирмоқда. Бу уларда ҳасад туйғусини уйғотмоқда ва биз бунга кўникишимиз керак. Бизнинг омадсизлигимиз кўпчиликни хурсанд қилади.

Пенальти тоза эди. Баъзилар аллақачон ўтиб кетган воқеаларга жуда кўп ёпишиб олишмоқда. Масалан, бу 11 метрлик жаримани Италиядан кўра кўпроқ Испанияда муҳокама қилишмоқда», – дейди Васкес.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар