{{ message }}

Венгер АПЛнинг видеотакрорлар тизимини рад этгани ҳақида: Бу жуда ҳам ёмон қарор

«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг кейинги мавсумдан бошлаб видеотакрорлар тизимини кейинги мавсумдан бошлаб тадбиқ қилмасликни танқид остига олди.

«Афсуски, лига видеотакрорлар тизимидан воз кечди. Шахсан мен бу қарорни жуда-жуда ёмон қарор деб ҳисоблайман.

Премьер-лигада жуда ҳам илғор фикрловчи одамлар ишлайди, улар Европада биринчи бўлишни истайди. Бу қарор билан улар ўзларини ортга суришди.

Мавсумнинг ҳар бир муҳим ўйинида хатолар юз берди ва видео такрорлар тизими билан бунинг олдини олиш мумкин эди. Айниқса, ЕЧЛ «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» ўйинида.

Ёш авлод ушбу тизимга кўникиб қолди. Улар биздан юз ўгириши мумкин, чунки бутун дунёда видеотакрорларни ишлатмоқда», - дейди Венгер.

«»

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар